QUTLUGʼ 70 YOSHINGIZ MUBORАK, USTOZ!

QUTLUGʼ 70 YOSHINGIZ MUBORАK, USTOZ!

    Устоз! Рахмат Болтабоев! ҳаётингизни эл-юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида она-Ватанга сидқидилдан хизмат қилишга бахшида этган инсонлар сафидан муносиб ўрин эгаллаб, узоқ йиллар мобайнида самарали хизмат қилиб келмоқдасиз.
   Ушбу қувончли айёмда кўп йиллик самарали хизматингиз, педагогик тажрибангизга таянган ҳолда жисмонан соғлом ва маънан етук кадрларни тайёрлашдаги фаолиятингизни, уларнинг касбий соҳага оид билимларини ошириш борасида амалга ошираётган ишларингизни алоҳида қайд этиб ўтиш жоиздир.
  Сиздаги ходимлар учун шахсий ўрнак бўла оладиган талабчанлик, қонун устуворлигини доимо биринчи даражага қўйиш, хизмат вазифаларини адо этишга виждонан ёндошишлик каби ижобий фазилатларингизни барча ходимларга намуна сифатида кўрсатиш мумкин.
    Фавқулодда вазиятлар тузулмалари фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича чиқарилаётган Фармон ва Қарорлар ижросини таъминлаш, ўқитишни замон талабларига мос равишда такомиллаштириш, Академия илмий салоҳиятини ошириш, ўқув жараёнининг амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш ҳамда илмий-тадқиқот соҳасидаги ташаббускорлигингиз таҳсинга лойиқ.
    Сизнинг шогирдларингизни бугунги кунда юртимизнинг деярли барча ҳудудларида учратишимиз мумкин. Турли юксак мартабаларда ва юқори унвонларда хизмат қилиб, юртимиз тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш борасида бор билим ҳамда куч-ғайратини сафарбар этиб келаётган шогирдларингиз учун Сиз чинакам ибрат намунаси бўлмб келмоқдасиз десак муболағабўлмайди.
    Бугунги қутлуғ таваллуд айёмингизда Сизга яна бир бор соғлиқ-саломатлик, оилангизга тинчлик-фаровонлик, дастурхонингизга файзу барака, улғайиб келаётган ёш авлодга таълим беришдек ғоят шарафли ва масъулиятли ишларингизга улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.
    Халқимиз бахтига, оила аъзоларингиз ва дўсту-яқинларингиз бахтига ҳамиша соғу саломат бўлинг! Сизни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси раҳбарияти ва барча ҳарбий хизматчилари номидан муборак 70 ёшга тўлганлигингиз муносабати билан чин қалбдан муборакбод этамиз.


 Академия Матбуот хизмати